Биз эл учун фонди уюштирган бир ойлик трейнинг ўз нихоясига етди

12+
12+

11 часов назад

ПожаловатьсяНарушение авторских прав
12+
12+

11 часов назад

ПожаловатьсяНарушение авторских прав
12+
12+

11 часов назад

"Биз Эл Учун" хайрия фондининг жонкуяр ташкилотчилари тарафидан, ўқувчиларни мактабга, илм - фанга, Ўқитувчига ҳамда касб-хунар танлашга бўлган муносабатини ўзгартириш мақсадида уюштирилган тренинглари ўз нихоясига етди. Бир ой давом этган тренингларда, Ўзган шахрининг, деярли барча мактаблари қатнашишга муяссар бўлишди. Тренинг якунида нафақат ўқувчилар, балки ўқитувчилар ҳам ўз хиссиётларини яширолмай, бу янги услубдаги тренинглар, уларни илм -фанга, мактабга, тозалик, ўқитувчиларга ва касб танлашга бўлган муносабатини тубдан ўзгартириб юборганини тан олишлик билан бирга, шундай тренингларни яна ҳам кўпроқ уюштирилиб туришлигини, қайта қайта илтимос қилиб қолишди. Биз, "Биз Эл Учун" хайрия фондининг ташкилотчилари ёш авлодга, хусусан битирувчи синфларнинг келгуси мустақил хаётга, умид билан қадам қўйишлиги учун ўз хиссамизни қўша олганимиз учун, аввалам бор Аллоҳ таолога беадад хамду санолар бўлсин! Қолаверса бу эзгулик ишларимизда, бизни доим елкама елка туриб, ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб турган, саховатли хамкорларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдириб кетмоқчимиз.

Название:

Биз эл учун фонди уюштирган бир ойлик трейнинг ўз нихоясига етди

Категория:

Разное