23. Панднома. Pandnoma. Attor rohmatullohi alayh

167 подписчиков

12+
12+

9 часов назад

ПожаловатьсяНарушение авторских прав

167 подписчиков

12+
12+

9 часов назад

ПожаловатьсяНарушение авторских прав
12+
12+

9 часов назад

Жаҳон сўз санъатининг забардаст намояндаларидан бири, йирик мутасаввиф шоир Фаридиддин Абуҳомид Муҳаммад ибн Абубакр Иброҳим Нишопурий (فريد الدين العطار) Нишопур атрофидаги Кадкани қишлоғида туғилган. Отаси Абубакр ибн Иброҳим аттор ва табиб эди. Бу касб ўғлига ҳам мерос бўлиб ўтган. Шоирнинг Аттор номи билан халқ ичида машҳур бўлиши ва уни адабий тахаллус қилиб олиши шундан. Ёшлигидан илм таҳсилига қизиққан Муҳаммад адабий, диний, ҳикмату калом, нужум, тиб ва доришунослик фанларини чуқур ўзлаштириб, ўз даврининг пешқадам кишиларидан бирига айланади. У сўфийлик муҳити ва тасаввуф аҳли орасида яшаганидан бу таълимот унга кучли таъсир кўрсатади. Унинг ўзи ҳам йирик шайх ва авлиё бўлган. Шайхлар шайхи Маждиддин Бағдодий қўлидан дарвешлик хирқасини кийган. Эронлик машҳур адабиётшунос Сайид Нафисий ҳам уни кубравия тариқатининг давомчиси бўлган, деб ҳисоблайди. Шунга қарамай, Аттор тариқат сулукида Шайх Рукниддиннинг муриди саналади. Аслида у увайсий бўлиб, машҳур сўфий Мансур Ҳалложнинг руҳидан тарбия топган. Алишер Навоий Жалолиддин Румий тилидан бу ҳақда: «Шайх Мансур Ҳаллож нури юз эллик йилдин сўнгра Шайх Фаридиддин Аттор руҳига тажалли қилди ва унинг мураббийси бўлибдир», — деб ёзади. Айни пайтда, Аттор Жалолиддин Румийнинг келажагини башорат қилиб, унга ўзининг «Асрорнома» китобини ҳадя этган. Румийнинг: «Аттор руҳ эди-ю, Саноий унинг икки кўзи. Биз Саноий ва Аттор изидан келдик», — деган иқрори бежиз эмас. Алишер Навоийнинг ҳам Атторга ихлос-эътиқоди баланд бўлиб, беш ёшида «Мантиқ ут-тайр»ни ёд олгани, бир умр унинг ижодидан таъсирланиб, ҳаётининг сўнггида унга «таржума расми била» жавоб айтгани — «Лисон ут-тайр»ни яратгани маълум. Бу достонда Навоий Атторни — Қақнус, ўзини — Қақнус боласига ўхшатган эди. Аттор жуда сермаҳсул шоир бўлиб, ундан 50 минг байт шеърий асар қолган. Шоирнинг шеърий девони, «Мухторнома» рубоийлар тўплами, «Мантиқ ут-тайр», «Хусравнома», «Асрорнома», «Илоҳийнома», «Мусибатнома», «Булбулнома», «Уштурнома», «Жавҳар уз-зот» достонлари ва «Тазкират ул-авлиё» тазкираси айниқса машҳур. Аттор асарлари, асосан, тасаввуф ҳақиқатлари баёнига бағишланган. Шунинг учун ҳам унинг тасаввуф адабиётидаги мақоми юксак. Мутасаввиф шоир бўлганлиги учун Шўро даврида бизда Аттор ижодига мутлақо мурожаат қилинмаган. Мустақилликдан кейин Нажмиддин Комилов шоирнинг «Илоҳийнома» маснавийсининг насрий таржимасини эълон қилди. Китобга Атторнинг ҳаёти ва ижодини ёритувчи, дунёқараши ва асарларининг моҳиятини очиб берувчи кириш ва сўнг сўзлар ҳам илова қилинган. Мирзо Кенжабек эса «Тазкират ул-авлиё» асарини туркчадан таржима қилиб, нашр эттирди. Фаридиддин Атгор — форсий сўз санъатидаги забардаст рубоийнавислардан бири ҳисобланади: унинг «Мухторнома»си 5000 та рубоийни ўз ичига олади. Албатта, уларнинг барчаси бизгача етиб келмаган. Асарнинг Эронда нашр этилган сўнгга нашрида, иловалар билан қўшиб ҳисоблаганда, 2279 та рубоий берилган. Сўфиёна руҳ ва мазмунга йўғрилган бу рубоийлар, бир сўз билан айтганда, Оллоҳни улуғлаш, илоҳий ишқни авж пардада куйлаш, инсонлик моҳиятини англаш, камолот йўлида парда бўлган жисм, нафс ва дунёни мазаммат қилиш, маъшуқа таъриф-тавсифи, висол умиди-ю, айрилиқ азоблари тасвирига бағишланган. Sanjar domla Berdiyev Hadis ilmi maktabi o’qituvchisi 🔸You tube🔸 / @irfonuz #irfon #sabotulojizin #turkiy #sher #nazm #maslak #so'fi #allohyor#irfon #sher #guliston #маслак #сӯфи #Аллоҳёр #Оллоёр

Название:

23. Панднома. Pandnoma. Attor rohmatullohi alayh

Категория:

Разное